Америкалик аёл астронавт Кристина Кох коинотда қолиш бўйича рекордчига айланадиган бўлди

АҚШнинг NASA коинот агентлиги ўз астронавти Кристина Кохни Халқаро коинот станциясида 2020 йил февралигача қолдиришга қарор қилди. NASA буни эълон қилгач, Кох орбитада узлуксиз қолиш бўйича аёллар орасида рекордчига айланишини қайд қилиб ўтган. Астронавтнинг ХКСга миссияси энди 328 кун давом этади. Айни вақтда бу борадаги рекорд америкалик Пегги Уитсонга тегишли: у орбитада 288 кун қолган.
“ХКСга 14 март куни келган Кох орбитада 2020 йил февралигача қолади ва коинот парвози давомийлиги бўйича аёллар ўртасида рекорд ўрнатади”, дейилган хабарда.
Кохнинг ўзи эса бу хабарга “Бир ой ортда қолди. Яна 10 ой бор. Бу коинотни забт этишга ҳар кун ўз улушингни қўшишга имкондир”, деб изоҳ берган.
NASA раҳбари Жим Брайденстайн Кохни рекорд ўрнатиш имконияти билан табриклаган.
40 ёшли Кох ХКСга 14 март куни “Союз МС-12” кемасида парвоз қилган. Бу унинг орбитага биринчи парвози бўлиб, у декабрда 59-экспедициянинг қолган аъзолари билан Ерга қайтиши керак эди. NASA’нинг янги режасига кўра Кох станцияда яна 2 ой қолади ва Ерга 61-экспедиция аъзолари билан бирга қайтади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

02:02 / 31.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди

23:02 / 16.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан очиқ космосга чиқди

18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради

15:40 / 18.12.2024