Ҳар йили 1 май куни юртимизда фавворалар куни кенг нишонланади. Шу куни кўпчилик оилавий сайрга чиқиб, фаввораларнинг осмонга қараб интилишидан завқланади. Фавворалари кўп бўлган Самарқанд шаҳри бу кунда айниқса кўрк очади. Эрталабдан кечгача ёшлар фавворалар атрофида жам бўлишади.
Kun.uz фотомухбири фавворалар куни Самарқандда қандай нишонланганини кузатиб, кундузги ва тунги шаҳар лавҳаларини кадрга жойлади. Қуйида тарихий ва сўлим Самарқандда фавворалар куни қандай нишонланганини суратларда кўришингиз мумкин. Умид қиламиз, бу кадрлар сизга хуш кайфият бахш этади...