21:00 / 02.06.2019
67691

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳақда маълумот берди.

Улар қуйидагилар:

— ариза-анкета;

— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);

— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;

— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

Top