19:02 / 15.06.2019
10946

Ўзбекистон Airbnb’нинг дунё бўйлаб саёҳат йўналишига киритилган 18 давлат қаторидан жой олди

Фото: KUN.UZ

Дунёдаги энг йирик уй-жой бронлаш ва меҳмонхона хизмати Airbnb ўз мижозларига дунё бўйлаб саёҳат уюштиришни таклиф қилди. Сайёҳлик хизматлари соҳасида ҳам ишловчи хизмат ташриф буюришни таклиф қилаётган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам тақдим қилинган.

Дунё бўйлаб саёҳат йўналиши Airbnb фаолиятининг янги йўналиши – “Саргузаштлар” (Adventures) доирасида ишлаб чиқилган. Унинг муаллифлари ёзувчи Жюл Верннинг “Дунё бўйлаб 80 кун” романидан илҳомланиб, асардаги каби саёҳатга жўнаш нуқтаси сифатида Лондонни танлашган. Бироқ янги йўналиш романдагидан анча фарқланади.

Йўналишга кўра, 12 ҳафта ичида сайёҳлар 18 та давлат: Руминия, Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Япония, АҚШ, Лотин Америкаси давлатларига ташриф буюришади. Ҳар бир давлатда уларни маҳаллий аҳоли кутиб олиб, уларга ўз маданияти ва урф-одатлари ҳақида сўзлаб беради. Саёҳат 1 сентябрда бошланади. 

Top