Central Park боғнинг 85 йиллигини нишонлашга таклиф этади!

13 ва 14 июль кунлари собиқ Тельман истироҳат боғи 85 йиллигини ўтган йиллар руҳидаги махсус дастур ва архивдаги ажойиб фотосуратлар кўргазмаси билан нишонлайди.
Central Park (собиқ Тельман боғи) маъмурияти боғда ноёб ташландиқ архивнинг топилгани ҳақида хабар берди. Бу эса жамоатчиликка боғнинг 85 йиллигини нишонлаш вақтида фотогалерея шаклида намойиш этилади.
Азиз Пўлатов, боғ бошқарувчиси:
«Баҳорда боғ ҳудудида 160 дан ортиқ фотосуратлар, газеталар парчаси, ажойиб мақтов ёрлиқлари ва боғ мукофотларидан иборат ноёб архив топилган эди. Биз буларнинг барини рақамлаштириб, боғда фотокўргазма ўтказишга қарор қилдик. Тасодифни қарангки, боғ бу йили 85 ёшга тўлар экан ва биз бу юбилейни кенг кўламда байрам сифатида нишонлашга қарор қилдик. Ушбу санада ташриф буюрувчилар боғнинг бой тарихига назар солиш ва топиб олинган бебаҳо архивни томоша қилиш имконига эга бўлишади».
Юбилей муносабати билан боғ ўтган йилларнинг унутилмас муҳитини қайтадан яратишга ваъда бермоқда. Меҳмонларни махсус безаклар, тематик фотозоналар ва «Тақдир ҳазили», «Кавказ асираси», «Шурикнинг саргузаштлари» фильмлари ҳамда «Ну, погоди», «Болакай ва Карлсон», «Буратино», «Чебурашка» каби мультфильмларнинг барча учун севимли бўлган қаҳрамонлари, шунингдек, стиляга ва квестли шоу-дастурлар кутиб қолади.
Боғда мазали кекслар, «картошка» ширинлиги, чумоли уяси (муравейник) каби қандолат маҳсулотлари билан Safia Catering’дан тематик буфет, шунингдек, барчага таниш бўлган аравачаларда квас ва газланган сув автоматлари хизмат қилади.
Тадбирнинг бош ҳамкори – Yangi Darhon ТЖМ бўлиб, компания истироҳат боғида қимматбаҳо совғалар ўйини ҳамда турли танловларни ташкил этади.
Тадбир Nice Day Event Group ивент-агентлиги томонидан ўтказилмоқда.
Ўтказиладиган кунлари: 13 ва 14 июль
Дастур вақти: 20:00 дан 23:00 гача
Facebook: fb.com/CentralParkTashkent
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

15:00 / 29.03.2025
Central Park' да Рамазон ҳайити: шодлик ва унутилмас таассуротларга бой 3 кун!

11:30 / 07.05.2021
«Central Park» 335 млн сўмдан ортиқ маблағни ташриф буюрувчиларга қайтариб беради

00:09 / 25.05.2018