17:00 / 11.07.2019
10997

Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби магистратурасига 2019-2020 ўқув йилига қабул бошланди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (Олий мактаб) қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича 2019-2020 ўқув йилига ҳужжатлар қабул қилишни бошлади: 

1. «Лойиҳа бошқаруви» («Project Management») 

Ўқиш муддати: 1 йил 

2. «Бизнес бошқаруви» («Master of Business Administration — MBA») 

Ўқиш муддати: 2 йил 

Ушбу мутахассисликлар бўйича магистрларни Олий мактаб илғор халқаро тажриба асосида тайёрлаб келмоқда. Бунда магистратура талабаларининг ўқув амалиёти АҚШ, Германия, Италия, Жанубий Корея, Малайзия ва Франция каби давлатлардаги нуфузли етакчи олий таълим муассасаларида ташкил этилади. 

Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва қабул имтиҳонларини ўтказиш ўқув йилида икки марта (ёзги ва қишки қабул даврларида) амалга оширилади. 

• 2019-2020 ўқиш йилида ёзги қабул муддати 2019 йил 10 июлдан 9 августгача; 

• 2019-2020 ўқиш йилида қишки қабул муддати 2019 йил 9 декабрдан 2020 йил 8 январгача. 

Ўқишга ҳужжат топшириш электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти ёки қуйида келтирилган линк орқали ҳар куни 24 соат мобайнида амалга оширилади: Ҳужжатларни онлайн топшириш 

Қабул комиссиясининг ишлаш жадвали: 

Душанба – жума кунлари, соат 9:00 дан 17:00 гача 

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25 уй 

(Мўлжал: Premier Hall кинотеатри) 

Тел.: (998) 71-239-03-11, (998) 71-239-03-03

Вебсайт: rgsbm.uz

Facebook: fb.com/rgsbm.uz

Telegram: t.me/rgsbm_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top