Жамият | 16:45 / 11.07.2019
10573
5 дақиқада ўқилади

“Ўзпахтасаноат” тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш бўйича самарали лойиҳаларни йўлга қўймоқда

Президентимизнинг “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2019-2021 йиллар давомида жами 271 та тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этилиши натижасида 81 мингга яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаш белгиланган.

Жумладан, пахта тозалаш корхоналари таъсисчилигида “Барака пахта текс” МЧЖ ташкил этилиб, ушбу корхона ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий “Барака чеварлари” МЧЖлари ташкил этилди.

Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосан, арзон ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда мажмуанинг наъмунавий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Жойларда қурилаётган тикувчилик мажмуларида олиб борилаётган ишларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан қабул қилинган буйруққа асосан Жамиятнинг бошқарма бошлиқлари ва масъул ходимларидан Ишчи гуруҳини тузган ҳолда ҳар бир ҳудудга бириктирилди ва 2019 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 78 та тикувчилик мажмуалари дислокацияси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди.

Бугунги кунда 2019 йил давомида ташкил этилиши белгиланган 78 та мажмуа ўрнига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликликлари билан келишилган ҳолда республиканинг 71 та туманида жами 97 та тикувчилик мажмуалари барпо этилмоқда. Мажмуалар ишга туширилиши натижасида 27550 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

36 та тикувчилик мажмуаларида қурилиш ишлари якунланган бўлиб, (Қорақалпоғистон Республикасида – 6 та, Жиззахда – 8 та, Қашқадарёда – 2 та, Навоийда – 1 та, Наманганда – 1 та, Самарқандда – 1 та, Сурхондарёда – 1 та, Сирдарёда – 7 та, Тошкент вилоятида – 7 та ва Хоразм вилоятида – 2 та) ушбу мажмуаларни қуриб битказилиши натижасида жами 10 050 та янги иш ўринлари яратилди.

47 та тикувчилик мажмуаларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Булар, Қорақалпоғистон Республикасида - 4 та, Андижон вилоятида - 3 та, Жиззах вилоятида - 4 та, Қашқадарёда - 1 та, Навоийда - 2 та, Наманганда - 7 та, Самарқандда -2 та, Сурхондарёда - 5 та, Сирдарёда - 2 та, Тошкент вилоятида - 13 та, Фарғона вилоятида -1 та ва Хоразм вилоятида - 3 та тикувчилик мажмуаларида қурилиш ишлари давом этмоқда.

- 14 та тикувчилик мажмуларини лойиҳалаштириш ва мажмуа учун ажратилган ер майдонларини қурилиш ишлари учун тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Булар, Наманганда - 1 та, Сурхондарёда - 3 та, Тошкент вилоятида - 8 та, Фарғона вилоятида - 1 та ва Хоразм вилоятида - 1 та.

Шунингдек, Наманган вилояти Наманган тумани Ровустон МФЙда ишга туширилаётган корхонада пахта толасини қайта ишлаб калава ип ишлаб чиқаришдан бошлаб, ишлаб чиқарилган матони бўяшгача бўлган циклдаги технологик ускуналар олиб келиш бўйича Хитой Халқ Республикаси ҳамкорлар билан замонавий ускуналар етказиб берилиши бўйича шартномалар тузилилб, бўнак маблағлари тўлаб берилди.

Ушбу корхонани ишга туширилиши муносабати билан қўшимча 700 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари Қоракалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри Тахиатош гузарида сочиқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуа ташкил этилмоқда. Ушбу корхонага ҳам технологик ускуналар етказиб бериш бўйича юқорида номи келтириб ўтилган компания билан музокаралар олиб борилиб, замонавий русумдаги технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. Корхона ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ташкил этилаётган тикувчилик мажмуаларини ишчилар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва жойлардаги хокимликларга аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги ишсиз хотин қизларни ишга жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатишлари тўғрисида ёзма мурожаатлар юборилди.

Корхоналарга ишга қабул қилиниши белгиланган хотин қизларни малакасини ошириш ҳамда иш фаолиятини бошлашда, тикувчилик машинкаларида ишлашда қийинчиликларга учрамасликлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Қарорга асосан тикувчилик мажмуалари фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлган ёки тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мослашган корхоналарга 5 йил муддатга, 10 фоиздан ортиқ бўлмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзпахтасаноат” АЖ Ишчи гуруҳи томонидан лизинг шартномаси ишлаб чиқилиб, 2019 йилда қурилаётган мажмуалардан 48 тасини лизинг шартномаси асосида ишлатиш истагини билдирган тадбиркорлар билан шартномалар имзоланмоқда.

“Ўзпахтасаноат” АЖ қошидаги “Барака пахта текс” МЧЖ бош директори Бабажанов Бахтиёр Камилджанович.

Мавзуга оид