Ичида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси 3 йилга қамалди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ичида Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ёниб кетган автобус эгаси Ордухан Мехтиев 3 йиллик қамоқ жазоси олди. Бу ҳақда судда маълум қилинди.
Судланувчи жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида ўтайди.
Ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган ўша мудҳиш воқеа 2018 йил 18 январда Оқтўбе вилоятида юз берганди. Воқеа оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 5 эркак, жумладан ҳайдовчилар тирик қолган. Автобус эгаси – қозоғистонлик Ордухан Мехтиев воқеадан кейин қочиб кетган ва халқаро қидирувга берилган. У 2018 йил 1 декабрда Тошкентда ушланиб, Чимкентга экстрадиция қилинган.
Айбланувчи транспорт воситасининг ёниши ва 52 кишининг ўлимига олиб келган техник носозликка эга автобусдан қонунга хилоф равишда фойдаланишда айбланган.
Ушбу иш бўйича 5 киши, жумладан уч ҳайдовчи – Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва автобусларнинг рейс олди кўригига жавоб берувчи “Азия транзит сервис” МЧЖ таъсисчиси Нурлибек Телепбаев ва механиги Баҳодир Пердебаев айбланувчилар деб топилган. 2018 йил ноябрда ҳайдовчилар 5 йиллик, таъсисчи ва механик 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
21:59 / 11.12.2024