20:32 / 20.08.2019
25388

Назарбоев қўшиқ куйлаб, унга клип олдирди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев она юрти ҳақида қўшиқ куйлаб, унга видеоклип ишлатди. Клип Елбасининг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган.

Видеода Назарбоев қўшиқни куйлаган ҳолда бепоён далалар бўйлаб сайр қилаётгани тасвирланган. Шунингдек, клипда Назарбоевнинг болалар билан лолақизғалдоқ далаларида ўтирганини кўриш мумкин. 

Қозоғистоннинг биринчи президенти видеога “Мен кўплаб давлатларда бўлганман. Бироқ улардан бирортаси она қозоқ ерим, Олатоу остонасидаги уч тепалик билан тенглаша олмайди. Бу ерда менинг болалигим ўтган, бу ерда менинг илдизларим”, деб изоҳ қолдирган. 

Таъкидланишича, қўшиқ матнини Назарбоевнинг ўзи ёзган, мусиқасини эса композитор Алтинбек Коразбаев басталаган. 

Июль бошида Назарбоевнинг севимли қўшиқлари рўйхати эълон қилинганди. Унга кўра, Елбасининг энг севимли қўшиғи 1970-1980-йилларда машҳурлашган “Жұлдызым” (Юлдузим) қўшиғи ҳисобланади. Кейинги ўринларни шоир Абай Кунанбаев шеърига ёзилган “Көзімнің қарасы” (Кўзимнинг қароси), “Беу, айдай” (Оҳ, ойим), “Сәулем-ай” (Салом-эй) қўшиқлари эгаллаган. 

Видео: YouTube

Top