17:13 / 30.08.2019
0
9404

Эрдўған Россия билан Су-57 қирувчиларини етказиб бериш бўйича музокара олиб борилаётганини маълум қилди

Фото: Maxim Shipenkov/AFP/Getty Images

Москва ва Анқара Россиянинг Су-57 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған маълум қилди.

"Музокаралар олиб борилмоқда, улар давом этади. МАКС-2019дан вазирликларимиз вакиллари Россияда қолишди. Кредит ва ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш бўйича шартларимизни маълум қиламиз", — деди Эрдўған.

Сешанба куни Россия ва Туркия президентлари МАКС-2019 халқаро авиасалонига ташриф буюришди.

Эрдўғанни Су-35 ва Су-57 самолётлари қизиқтириб қолди.

Эрдўған Владимир Путиндан “бу самолёт учадими, уни сотиб олиш мумкинми?” деб сўради. Россия президенти бу саволга “Ҳа, сотиб олишингиз мумкин” деб жавоб қайтарди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top