Ўзбекистон | 07:56 / 06.09.2019
46588
1 дақиқада ўқилади

2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда совуқ сув нархи ошиши кутиляпти

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда тарифларни эркин бозор талаблари асосида белгилаш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш кераклиги таъкидланган. Қолаверса, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни 2022 йил охирига қадар 100 фоиз ҳисоблагичлар билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 2020 йил 1 январдан тарифларни хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш ва модернизация харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда маълум қилинишича, 27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари авария ҳолатида бўлса, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан. Шаҳарларнинг фақат 79 тасида (57 фоиз) канализация тизими мавжуд, унинг ҳам 23 фоизи таъмирга муҳтож. 

Мавзуга оид