13:10 / 20.09.2019
1
7106

Ўзбекистонлик эркин курашчилар дастлабки баҳсларни муваффақиятли ўтказишди

Фото: Анвар Ильясов

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун баҳсларни бошлаган эркин курашчилар Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов ва Ҳасанбой Раҳимов дастлабки рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олишди.

-70 кг вазн тоифасида баҳсларни бошлаган Рио олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов баҳсларни квалификация босқичидан бошлади. Дастлаб ҳиндистонлик Каран Каранни 7:0 ҳисобида мағлуб этган Ихтиёр чорак финал йўлланмаси учун баҳсда болгариялик Алипошшо Умарпашевни 7:6 ҳисобида енгди.

-70 кг:
1/16 финал: Ихтиёр Наврўзов – Каран Каран (Ҳиндистон) 7:0
1/8 финал: Ихтиёр Наврўзов – Али Умарпашаев (Болгария) 7:6

¼ финал: Ихтиёр Наврўзов – Давид Баев (Россия)

-74 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашаётган икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов квалификация босқичида дастлаб пуэрто-рикалик Франклин Гомесни 4:0 ҳисобида енгди. 1/8 финалда эса у кубалик Жеандре Гарзонни 10:6 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.

-74 кг:
Саралаш: Бекзод Абдураҳмонов – Франклин Гомес (Пуэрто-Рико) 4:0
1/16 финал: Бекзод Абдураҳмонов – Еандри Кабальеро (Куба) 10:6

1/8 финал: Бекзод Абдураҳмонов – Ҳожимурод Гаджиев (Озарбойжон)

-125 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Раҳимов саралашда венесуэлалик Луис Фелипе Урбанехани (10:0), 1/8 финалда венгриялик Даниель Лигети (5:0) ҳисобида енгди.

-125 кг:
1/16 финал: Ҳасанбой Раҳимов – Луис Фелипе Урбанеха (Венесуэла) 10:0
1/8 финал: Ҳасанбой Раҳимов – Даниель Лигети (Венгрия) соф ғалаба

¼ финал: Ҳасанбой Раҳимов – Таха Акгул (Туркия) / Александр Романов (Молдова)

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов ва Ҳасанбой Раҳимов иштирок этаётган вазн Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Вакилларимиз камида ярим финалга чиқа олишса, Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилиб қўйишади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top