Фан-техника | 17:00 / 25.09.2019
17567
5 дақиқада ўқилади
Реклама

ICTEXPO-2019: UMS стендига назар

Фото: UMS

UMS мобил оператори ICTEXPO-2019 кўргазмасида ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этган ҳолда ривожланиш истиқболларига урғу бермоқда.

Ёрқин, технологик, инновацияларга бой. Ҳар йили бўлиб ўтадиган анъанавий ICTEXPO кўргазмасига айнан шундай таъриф бериш мумкин. Унинг доимий иштирокчиларидан бири – UMS компаниясидир. Ўтган йили унинг стенди дизайни энг зўр деб топилган эди. Мазкур йилда ҳам муносиб иштирок этиш мақсадида оператор 25-27 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтаётган кўргазманинг иккаловида ҳам қатнашмоқда. 

Пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ” МККга жойлаштирилган UMS стенди кўринишидан 3 та секторга бўлинган, ахборот-маълумот билан таъминланганлиги ва вазифалари бўйича эса уни 5 та бўлимга ажратиш мумкин.

B2C секторида UMS ходимлари меҳмонларга мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳат бериш, тариф режалари ва рақамларни танлашга кўмаклашиш, қўшимча хизмат ва сервисларни ёқиб беришга шай. Компаниянинг тариф режалари, хизмат ва имкониятлари кенг бўлганлиги учун кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

Шу йилнинг ўзида UMS компанияси аҳоли учун ойлик абонент тўловига эга 4 та ва йиллик тўловга эга 2 та тариф режасини тақдим этди. Ҳусусан, “Ёрқин” ва “Ёрқин” йиллик тарифлари ўзининг жозибадорлиги ва қулайлиги (ҳар ойда 10 000 МБ, 1 000 дақиқа ва 1 000 SMS) билан абонентларга манзур бўлмоқда. «Chilla Lite», «Shodlik», «Omad» тарифлари эса маълум ҳудудлар абонентларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мазкур йилда компаниянинг бир қатор тарифлари қайта кўриб чиқилди ва ихчамлаштирилди – уларда дақиқа ва мегабайтлар ҳажми оширилди, абонент тўловлари эса ўзгаришсиз қолдирилди. Турли хил Интернет-тўпламларининг нархлари туширилди. Тарифлар билан бир хил ҳажмдаги дақиқа, мегабайт ва хабарларни ўз ичига олган ноёб Fresh-тўпламлар жорий қилинди.

Яратилган имкониятлар ҳақида сўз борар экан, акциялар бўйича барча тоифадаги чиройли рақамлар нархлари арзонлаштирилди. Ушбу акциялар фақат 30 сентябрга қадар давом этишини инобатга олган ҳолда ICTEXPO меҳмонлари қулай фурсатдан фойдаланиб қолишлари мумкин.

UMS стендида, шунингдек, кўчма база станциялари учун пневматик тиргагич намунаси намойиш қилинмоқда. Бундай база станциялари энг қисқа муддатларда у ёки бу ҳудудни алоқа билан вақтинчалик таъминлаб туриш имконини беради. Мисол учун, бу байрам ва спорт тадбирларида жуда ҳам асқотади. Бундай станциянинг ишлаш радиуси ва сиғими оддий база станциялар билан бир хил. Кўргазмада намойиш қилинаётган база станцияси тиргагичи пневматика ёрдамида ишлайди. UMS компанияси бундай қурилмалардан кенг тарзда фойдаланиш ниятида.

Техник ривожланиш ҳақида сўз борар экан, мазкур йилда оператор республика бўйича тармоқлар ва ускуналарни модернизация қилиш устида иш олиб бормоқда. Ҳудудларга 4G база станциялари ўрнатилмоқда, 3G тармоқлари сиғими оширилмоқда, биллинг ва бошқа тизимлар янгиланмоқда. Натижада, янгидан-янги хизмат ва маҳсулотлар жорий қилинади, алоқа ва интернет сифати юксалтирилади.

Стенднинг кейинги сектори B2B ва B2G мижозлар учун мўлжалланган. UMS мобил оператори бизнес-тузилмалари ва давлат органлари билан ишлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Ҳусусан, компаниянинг техник ва технологик негизида ҳимояланган ҳукумат мобил алоқаси ишга туширилган ва давлат органлари ходимларини унга улаш ишлари олиб борилмоқда. UMS стендида давлат органлари ва бизнес вакиллари компания билан музокаралар олиб боришлари ва зарурий маслаҳатлар олишлари мумкин.

UMSнинг ICTEXPOдаги стендида кичик ўйин зонаси мавжуд бўлиб, у ерга махсус селфи ойна жойлаштирилган. Ҳар ким унда селфига тушиб, суратларини электрон почтага юбориши мумкин. Бундан ташқари, суратга тушган ва маълумотларини тақдим этган меҳмон махсус ўйин иштирокчисига айланиши ва 27 сентябрь куни турли хил совғалар ютиб олиши мумкин.

Умуман олганда, барча акция ва совринли ўйинлар айнан 27 сентябрь куни бўлиб ўтади. UMS стендида қизиқарли тадбирлар ўтказилиши, қурилмалар ва мегабайтлар ўйналиши кутилмоқда. Бунинг учун оператор саҳна ва OLED-экранли секторни назарда тутган.

ICTEXPO-2019 кўргазмаси энди бошланди ва унинг энг қизиқарли қисми ҳали олдинда. Кўргазмани ва UMS стендларини пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ” МККнинг 1 сонли павильонида ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона шаҳридаги филиалида бориб кўриш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид