13:50 / 15.10.2019
0
3894

Неймар жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди

«ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар яна жиддий жароҳат олди. Парижликлар клуби расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи белининг чап томонидаги икки бошли сон мушакларини шикастлаб олган.

27 ёшли футболчи Бразилия миллий жамоаси таркибида Нигерияга (1:1) қарши ўртоқлик ўйинининг 12-дақиқасидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Клуб Нейрмарнинг тикланиб сафга қайтиш муддати ҳақида ҳам маълумот берди. Энди у камида 4 ҳафтани ўтказиб юборади.

Айни вақтда французлар клуби лазаретида яна икки футболчи қолмоқда. Килиан Мбаппе ва Тило Керер ҳали жароҳатидан тузала олмади, Юлиан Дракслер эса умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Бу мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top