21:39 / 18.10.2019
0
6245

Қозоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатланиб касалхонага ётқизилди

Фото: Pixabay

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатланиб касалхонага ётқизилди.

17 октябрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲда жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси С.Н. Ирғиз туман касалхонасига жойлаштирилди. Олинган маълумотларга биноан унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.

Хабарда айтилишича, Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top