19:35 / 21.10.2019
0
17846

«Барселона» - «Реал» ўйинининг янги санаси белгиланди

Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган «Барселона» - «Реал» ўйини 18 декабрда ўтказилади.

Ла Лига шу санани тавсия қилган клубларнинг таклифига рози бўлди ва якуний қарорини эълон қилди, деб ёзади Sport ES.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрда ўтказилиши лозим бўлган бу баҳс Каталониядаги сиёсий норозилик намойишлари туфайли бошқа муддатга қолдирилган эди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top