Ун ва нон ишлаб чиқаришга замонавий энергия тежамкор технологиялар жорий қилинади

Фото: Fotolia
Ун ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни етказиб бериш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти “2020-2022 йилларда ғалла етиштириш ва ғалла навлари селекциясини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқади.
Бунда, суғориладиган ва лалми ерларда ғалла етиштириш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, агротехник тадбирларга риоя қилиш орқали дон ҳосилдорлигини ошириш, “уруғлик – дон – ун – нон ва нон маҳсулотлари” тўлиқ занжири бўйича илмий изланишларни мувофиқлаштириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори сифатли ғалла навларини селекция қилиш ва районлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимида ташкил этилган нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридаги дон корхоналари активлари ва улушларини инвесторларга сотиш юзасидан таклифига розилик берилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари қарорлари асосида нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридаги дон корхоналари активларни ва улушларини инвесторларга сотиш ишларини ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан биргаликда 2020-2021 йилларда энергия тежамкор технологиялар асосида савдо майдони мавжуд нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик корхоналарини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлайди.
Бунда:
нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналарни ташкил этишда савдо майдонлари бўлиши шарти билан ер майдонлари ажратиш ва зарур муҳандислик-коммуникация, йўл ва транспорт инфратузилмаларига уланишни таъминлайди;
корхоналарни аҳоли кўп истиқомат қиладиган ҳудудларда жойлаштириш, аҳолининг кунлик эҳтиёжини тўлиқ қондиришга қаратилган иш вақти асосида, корхонанинг ўзида ёки унга яқин манзилда нон ва нон маҳсулотлари чакана савдосини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади;
янги ташкил этиладиган нон корхоналарида мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, қандли диабет билан оғриган беморлар учун клетчаткага бой ихтисослашган нон маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди;
кредит суммаси ҳамда кредит фоизидан қатъи назар қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда кенгайтириш мақсадида айланма маблағларни тўлдиришга, асосий воситаларни сотиб олиш ҳамда бино-иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишлари ва реконструкцияси учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатлари 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши тартиби татбиқ қилинади.
2019 йил ноябрь ва декабрь ойларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун ажратилган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан компенсация тўловлари ажратилишига рухсат берилади.
Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини замонавий архитектура талаблари асосида ишлаб чиқишда ҳамда экспертизадан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширишни таъминлайди:
транспорт қатнови мураккаб бўлган тоғли ва туман марказидан олис аҳоли пунктлари учун аҳоли талабига мос равишда ун, нон ва нон маҳсулотлари мунтазам етказиб бериш тизимини ташкил этишни, бунда, зарур ҳолларда тадбиркорлик субъектларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қисқа, уч ойгача муддатга фоизсиз ссуда маблағлари ажратиш ҳисобига амалга ошириш чораларини кўриш;
нон ишлаб чиқариш корхоналарини хатловдан ўтказган ҳолда, уларни технологик жараённи ташкил этиш ва юритиш қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритишини;
деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда кенг ассортиментдаги нон ва нон маҳсулотларини сотиш учун нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ихтисослашган (махсус) савдо фирма дўконларини ташкил этиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларни амалда жорий этилишини.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020 йил 1 майга қадар ички истеъмол бозоридаги буғдой унига бўлган талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, давлат ресурслари ҳисобидан биржа савдоларига қўйиладиган ун ҳажмини мувозанатини таъминлаш орқали кунлик мониторингини амалга ошириб бориши маълумот учун қабул қилинади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Республика товар хом ашё биржаси” АЖ билан биргаликда дон ва ун маҳсулотларини, шу жумладан фермер хўжаликлари ихтиёрида қолган ҳамда импортдан келтирилган дон ва ун маҳсулотларини сотиш бўйича электрон биржа савдолари тизимида алоҳида савдо платформасини жорий қилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ун, нон ва нон маҳсулотларини назорат харидини амалга оширилишини ҳамда уларни белгиланган стандарт талабларига ва техник регламентларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.
Бунда, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тақдим этилган маҳсулотлар намуналари сифатининг экспертизаси “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ва бошқа аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида амалга оширилади ҳамда товарларни мувофиқлигини баҳолаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
-
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Жамият | 15:07
Мавзуга оид

22:49 / 02.06.2025
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди

10:22 / 06.02.2025
Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

15:32 / 24.04.2024
Россияда ҳайдовчилар тақчиллиги туфайли нон нархи ошди

18:55 / 26.09.2023