Жаҳон | 01:04 / 11.04.2020
10589
2 дақиқада ўқилади

Америкалик астронавт коронавируснинг Халқаро коинот станциясига тушиши эҳтимолини баҳолади

Коронавируснинг Халқаро коинот станциясига у ерга 9 апрелда келган экипаж билан тушиши эҳтимоли деярли йўқ. Буни ХКСга келган янги экипаж аъзоси, НАСА фаозигири Крисс Кэссиди айтди.

Фото : Олег Артемьев / Роскосмос

“Ҳаммаси бўлиши мумкин... бироқ, фикримча, бизнинг вирус олиб келган бўлишимиз эҳтимоли деярли нолга тенг”, деб айтган фазогир 10 апрелда ўтган телебрифингда. 

9 апрелда Бойқўнғир космодромидан ХКСга россиялик Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер ҳамда Кристофер Кэссиди учирилганди. Коинот кемаси стартдан 6 соат ўтгач фазогирларни ХКСга етказган.

Кэссидининг таъкидлашича, у Россияга АҚШнинг Хьюстон шаҳридан февраль охирида келган, мартнинг биринчи ҳафтасида эса барча парвозолди тайёргарлиги машғулот базасидан ташқарига чиқмаган, фазогирлар билан фақат стартга алоқадор кишиларгина мулоқот қилган. “Биз бунга қатъий риоя қилганмиз. Экипажимиз ва ташқи дунёдан одамлар ўртасида деярли ҳеч қандай мулоқот бўлмаган”, деб айтган америкалик астронавт.

“Бу миссия ўзгача ҳис қилинди, чунки биз Ерни глобал инқироз вақтида тарк этдик”, деб қўшимча қилган Кэссиди. Астронавтнинг таъкидлашича, у ва унинг ҳамкасблари бутун дунё фазогирлар коинот парвози олдидан ўтадиган карантинга ўхшаш карантинга кетишини тасаввур қилишмаган. “Буни биз билан бирга бутун дунё қилишини билмагандик”, деб айтган астронавт ва юз бераётган воқеалардан афсусланиш билдирган.

Айни вақтда ХКСда НАСА астронавтлари Жессика Мейр, Эндрю Морган ва Крисс Кэссиди ҳамда россиялик фазогирлар Олег Скрипочка, Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер фаолият олиб бормоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди