20:21 / 12.06.2020
11913
Реклама

Туронбанк: Ўзбекистонда илк бор сўмга ҳам 50, ҳам 100 АҚШ долларини банкоматдан харид қилиш имконияти яратилмоқда!

Фото: Туронбанк

Туронбанкнинг “Сash-in/Сash-out” функциясига эга банкоматлари орқали автоматлаштирилган шаклда сўмга нақд АҚШ долларини харид қилиш  имконияти яратилмоқда. Мазкур банкоматлар босқичма-босқич ишга туширилиши режалаштирилган.

Бошқа банклардан фарқли ўлароқ, Туронбанкда сиз ҳатто 50 долларлик купюрани ҳам сотиб олиш имкониятига эга бўласиз. Бунинг учун маблағингизни Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган махсус валюта банкоматларимизга киритишингизнинг ўзи кифоя. Сониялар ичида ускуна сизнинг юмушингизни ҳал қилади ва қайтимингизни ҳам беради.

Мазкур банкоматлар 24/7 режимида аҳолига хизмат кўрсатиб, 6 турдаги (АҚШ доллари, Англия Фунт стерлинги, Швейцария франки, Япон йенаси, Россия рубли, Қозоқ тенгеси) хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш ва “Mastercard” халқаро пластик карталаридан нақд миллий валюта ечиш имкониятини ҳам Сизга тақдим этади.

Мазкур хизмат тўлиқ ишга туширилгандан сўнг банкоматларнинг жойлашуви бўйича маълумотларни банкнинг расмий сайти ёки @uz_avtovash_bot телеграм боти орқали олишингиз мумкин.

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Instagram: instagram.com/turonbank

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Top