Жамият | 17:34 / 13.07.2020
7494
4 дақиқада ўқилади

Paysend: маблағингизни 80та давлатдан Ўзбекистонга осонлик билан ўтказинг

Paysend компанияси Ўзбекистонга пул ўтказмаларини йўлга қўйди. Эндиликда Uzcard, UnionPay ва Humo карталарига маблағ ўтказиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Ҳозирги технологиялар ривожланган замонда сиз қаерда бўлишингиздан қатъий назар яқинларингиз билан видеоқўнғироқ ёки мессенджер орқали осон боғланишингиз мумкин. Аммо яқин вақтгача ўзга давлатларга пул ўтказмаларини амалга ошириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланар эди. Бошқа давлатдан пул ўтказиш учун авваламбор банкка йўл олиш зарур. Шунинг ўзи анча вақт талаб қилиши ва турли хил ноқулайликлар етказиши мумкин. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, чунки банкда навбатингиз етиб келгунча ҳам анча вақт ўтади, пул ўтказмалари эса бир неча соатдан бир неча кунгача вақт талаб қилади. Оддийгина маблағ ўтказиш жараёни сизга шунча ноқулайлик етказиши мутлақ нотўғридир. Paysend пул ўтказишни максимал даражада осонлаштиради. Эндиликда маблағ ўтказиш учун сизга интернет уланган смартфоннинг ўзи етарли.

Paysend бу нима?

Paysend – халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш учун мўлжалланган инновацион онлайн-платформа. Бугунги кунда Paysend 80дан ортиқ давлатларда самарали фойдаланилмоқда. Компаниянинг расмий ҳамкорлари орасида Visa, Mastercard, МИР ҳамда Сбербанк каби йирик банк ва тўлов тизимлари мавжуд. Ўз фаолияти давомида Paysend ўзини пул ўтказиш бўйича юқори даражада ишончли ва тезкор платформа сифатида кўрсатган.

Айтиш лозимки, комиссион тўловлар Paysend платформасида энг арзонлардан биридир. Маблағ миқдоридан қатъий назар, тўлов атиги: Россиядан 49 RUB, Қозоғистондан 199 KZT, Европадан 1.5€, АҚШдан $2 ва Буюк Британиядан £1 ташкил қилади. Юқори процентлар жонга тегдими? Йирик миқдорда маблағ ўтказишда мумайгина пул тўлаш сизга хуш келмаяптими? Демак, Paysend сиз учун!

Давлатлараро банкдан банкга пул ўтказмаларини энг қулай нархлар бўйича ва қисқа вақтда амалга оширинг. Paysend ёрдамида яқинларингиз бошқа пул ўтказиш сервисларига қараганда кўпроқ маблағни қўлга киритишади. Пул ўтказиш учун эса ҳатто уйдан чиқиш ҳам шарт эмас. Бундан қулайроқ нима бўлиши мумкин? Яна бир ёқимли бонуслардан бири, агар сиз махсус Invite-коддан фойдаланиб «FOIZSIZ» кодини киритсангиз, биринчи пул ўтказиш мутлақо текин. Алоҳида айтиш лозимки, пул ўтказмалари қулай валюта курси бўйича амалга оширилади. Илова нафақат вақтингизни, балки маблағингизни ҳам тежайди. Хуллас, Paysend иловасидан фойдаланганда, сиз:

  • Visa, Mastercard, МИР ва Сбербанк карталаридан UzCard, HUMO ҳамда UnionPay карталарига тезкор пул ўтказиш;
  • Максимал даражада паст комиссион нархлар;
  • Қулай валюта курси;

каби қулайликларни қўлга киритасиз.

Paysend Ўзбекистонда пул ўтказишнинг янги даражаси. Ўз вақтингиз ва маблағингизни тежанг. Paysend билан пул ўтказиш хавфсиз, қулай ва осон. 

Биринчи ўтказишни ушбу электрон манзил орқали амалга оширинг: www.paysend.com

Ёки иловани смартфонингизга юклаб олинг: Android учун ва Iphone учун.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид