Жаҳон | 15:56 / 16.07.2020
5799
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ жаҳон иқтисодиёти хавф остида қолаётганлигини билдирди

ХВЖнинг Европадаги бўлими раҳбари Поуль Томсеннинг айтишича, ЕИ мамлакатлари ЯИМ ҳажми 2019 йилги даражага 2022 йилга келибгина қайтиши мумкин.

Фото: REUTERS/Yuri Gripas

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус пандемияси сабабли юзага келган инқироздан аста-секин тиклана бошлади, аммо ҳали ҳам хавф остида қолмоқда. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристалина Георгиеванинг сўзларига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқини янада кўпроқ муаммолар келтириб чиқариши мумкин, деб ёзмоқда Reuters.

Георгиеванинг айтишича,  пандемияни тутиб туриш ва унинг иқтисодий оқибатларини юмшатишга кетаётган харажатлар боис қарздорлик ўсмоқда, аммо қўллаб-қувватлаш чораларидан воз кечишга ҳали эрта.

«Биз ҳали хавфдан қутулганимиз йўқ», — деди у.

 Аввалроқ ХВЖнинг Европадаги бўлими раҳбари Поуль Томсен ЕИ мамлакатлари ЯИМ ҳажми 2019 йилги даражага 2022 йилга келибгина қайтиши мумкинлигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Евроҳудуд иқтисодиёти бу йил 9,3 фоизга қисқаради.

Мавзуга оид