12:52 / 17.07.2020
11129

«Ҳар бир бемор кунлик назоратда» – Юнусобод туман ҳокими аҳолига мурожаат қилди

Юнусобод туман ҳокими Раҳмонбек Усмонов туман аҳолисига мурожаат қилиб, коронавирус тарқалишининг олдини олишда бирлашишга чақирди.

«10 июлдан бошлаб карантин чоралари яна кучайтирилди. Чунки ким бўлишидан қатъи назар – бозордаги сотувчими, олувчими, уйдан чиққандан кейин карантин чораларини бажариш мажбурийлиги тўғрисида унутиб қўйди. Шундан кейин яна карантин қилишга мажбур бўлдик.

Жойлардаги касаллик ҳолатлари бўйича «касаллик кўпайиб кетди», «вазият назоратдан чиқиб кетди» деган гаплар юрибди. Ҳеч қанақасига. Ҳаммаси назоратда.

5 июлдан бошлаб касалликни симптомсиз кечираётган беморларга уйда даволанишга рухсат берилди. Ҳар бир бемор – уйда даволанаётгани ҳам, шифохонада даволанаётгани ҳам туман ҳокимияти, туман секторлари орқали кунлик назоратга қўйилган. Уларни даволаш учун керакли дори-дармонлар ҳам, жойлар ҳам етарли.

Сизлардан илтимос, ҳар бир одам ўзининг соғлиги учун, оила аъзолари учун карантин нормаларини бажарса, ниқобларни вақтида тақиб юрса, 1 августдан яна ҳаммаси жойига тушади. Ҳаммамиз бирлашиб шу ишларни амалга оширишни сўрардим», деди туман ҳокими.

У туман давлат идоралари хизматчиларининг ўз вазифасини бажармаслик ҳолатлари кузатилса, шахсан ўзига мурожаат қилиш мумкинлигини таъкидлаган.

«Ҳокимият, туман давлат идоралари хизматчилари ўз хизмат вазифасини тўлиқ бажармаётган бўлса, аҳоли вакиллари менга тўғридан тўғри чиқишлари мумкин. Шахсий телефон рақамим – +99898-311-44-84», деди у.

Юнусобод тумани аҳолиси коронавирус билан боғлиқ саволлар ва тиббий маслаҳат бўйича мурожаат қилиши мумкин бўлган рақамлар:

Юнусобод туман тиббиёт бошқармаси ахборот маслаҳат маркази: 71-234-03-03

Тумандаги секторлар бўйича:

1-сектор: 71-237-66-41

2-сектор: 71-202-07-69

3-сектор: 71-231-21-55

4-сектор: 71-235-88-59

Top