15:45 / 28.07.2020
8792

Беларусда ишчилар Лукашенкога қарши иш ташлаш ўтказишларини эълон қилишди

Иш ташлаш 10 августдан 11 августгача ўтказилади, агарда сайловда Лукашенко ғалаба қозонадиган бўлса, муддатсиз миллий иш ташлаш бошланади.

Фото: Сергей Гриц / AP

Беларусдаги корхоналар ишчилари мамлакат президенти Александр Лукашенкога қарши иш ташлаш ўтказишмоқчи. Бу ҳақда NEXTA Live Telegram-канали хабар берди

 Хабарда айтилишича, «Брестжилстрой» корхонаси ишчилари иш ташлаш ўтказишларини эълон қилишган. Улар ҳалол ва шаффоф президентлик сайлови ўтказилишини, сиёсий маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши ҳамда уларга қўйилган айбловлар олиб ташланишини талаб қилишган.

 Иш ташлаш 10 августдан 11 августгача ўтказилади, агарда сайловда Лукашенко ғалаба қозонадиган бўлса, муддатсиз миллий иш ташлаш бошланади. Солигорскдаги шахтёрлар, «Гродно Азот» филиали ва яна бошқа корхоналар ишчилари ҳам иш ташлаш ўтказишларини эълон қилган.

Беларусда 9 августда президентлик сайловлари ўтказилади. Сиёсий мухолифларнинг таъқиб қилинишларига қарши мамлакатда ва унинг ташқарисида норозиликлар билдирилмоқда.

Лукашенко Беларусда инқилоб уюштиришни хоҳлашмоқда деган фикрда. У хориж кучлари сайловолди кампаниясига аралашаётганидан шикоят қилган.

Top