«Бухоро ҲЭТК» АЖ: Коррупция – тараққиёт кушандаси
«Бухоро ҲЭТК» АЖда «Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш» мавзусида Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ходимлари А.Бафоев ҳамда Ш.Набиевлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда коррупция тараққиёт илдизига болта урувчи жирканч иллат бўлиб, унинг балосидан қутулиш, ислоҳотларни коррупция чангалидан қутқариш барчамизнинг шарафли бурчимиз эканлиги йиғилганларга атрофлича тушунтириб берилди. Бу иллатнинг таркалишига тўскинлик қилиш нафакат ҳуқуқ тартибот ходимлари вазифаси, балки хар биримизнинг вазифамиз эканлиги алохида таъкидлаб ўтилди.
Коррупция сўзи «емирилиш» ва «бузилиш» деган маъноларни англатади. Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишдан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зарар етказади, балки давлатни, демократияни беҳурмат қилиб, обрўсини тўкади, унга нон-туз бериб катта қилган, илму ҳунар, обрў ва мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўяди.
Коррупция ботқоғига ботмай ўзининг ҳалол меҳнати ила нон топган инсон саодатга етмоғи тайин бўлганидек, ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва таъмагирликдан тийила олмаётган шахслар жазога тортилиши муқаррардир.
«Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024
Президент йиғилишидан кейин Бухородаги учта туман ва бир шаҳарда ҳоким ўзгарди
11:34 / 08.10.2024