22:23 / 10.10.2020
20105

Шомуродов «Женоа»нинг энг кўп маош олувчи иккинчи футболчиси бўлди

Италия А Серияси клублари сафида тўп сураётган футболчиларнинг йиллик қанча маош олиши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

Фото: Genoa CFC

La Gazetta della Sport’нинг ёзишича, «Женоа» клуби сафига ўтган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов клубдаги энг кўп мааош олувчи иккинчи футболчидир. Генуя клубида хорватиялик яримҳимоячи Милан Бадель йиллик 1,4 миллион евро маош билан энг кўп ҳақ оладиган футболчи бўлса, 2-ўриндан 1,3 миллион евро маош билан Элдор Шомуродов ва Давидэ Дзаппакоста жой олган.

Шунингдек, «Женоа» сафида Кришито, Стураро, Запата сингари футболчилар 1,2 миллион евро маошга эга. Қолган футболчиларнинг йиллик маоши миллионга етмайди.

Эътиборлиси, Элдор Шомуродов 1,3 миллион евро маош билан «Сампдория»нинг италиялик тўпурари Фабио Квальярелла (1,2 млн), «Милан»нинг даниялик ҳимоячиси Симон Кьер (1,2 млн), Диогу Далот (1 млн), «Торино» ҳимоячиси Кристиан Ансальди (1 млн), «Аталанта» яримҳимоячиси Руслан Малиновский (1 млн), «Сампдория» ҳужумчиси Маноло Габбьядини (1 млн), ҳимоячи Майа Йошида (1 млн) сингари футболчиларни ортда қолдирган. Рейтингда «Ювентус» афсонаси Жанлуижи Буффон 1,5 миллион евро маош билан Шомуродовни ортда қолдирмоқда.

Италия А Сериясида энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатини Криштиану Роналду бошқармоқда. Португалиялик форварднинг йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил этади. 

Шунингдек, бу борадаги топ-10таликдан Маттейс де Лигт (8 млн), Ромелу Лукаку (7,5 млн), Эдин Жеко (7,5 млн), Кристиан Эриксен (7,5 млн), Пауло Дибала (7,3 млн), Златан Ибраҳимович (7 млн), Алексис Санчес (7 млн), Адриен Рабьо (7 млн) ва Аарон Рэмзи (7 млн) сингари футболчилар жой олган.

Top