17:36 / 14.10.2020
11709

Вилоят ҳокими Сардоба тошқини жабрланувчилари уй ололмаса, қаерга мурожаат қилиши кераклигини айтди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса, кимга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу масала бўйича аниқ стратегияга эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни таъмирлаб, 60га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу — захира.

Қолаверса, бу ерда 38та икки қаватли уйлар талафот кўрган эди. Президентимиз топшириғига кўра, уларни ҳам янги уйлардан қолишмайдиган қилиб таъмирлаяпмиз. Бир пайтлар бу ерда бир қаватли қилиб ётоқхона шаклда қурилган уйлар ҳам таъмирланяпти.

Ҳар бир битта туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Ана шу комиссияларга мурожаат қилинса, ўрганиб чиқамиз ва албатта, уй билан таъминлаймиз», деди вилоят ҳокими.

Мавзу
Сардобада сув тошқини
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Барчаси
Top