17:20 / 04.11.2020
5763

Кот-д'Ивуар аҳолиси президент сайловидан сўнг зўравонликлардан хавфсираб мамлакатни тарк этмоқда

2 ноябрь ҳолатига кўра. 3200дан ортиқ ивуарликлар Либерия, Гана ва Тогога қочиб ўтган.

Фото: Unocha.org

Бир неча минг киши 31 октябрда ўтказилган президент сайловидан сўнг зўравонликлардан хавфсираб Кот-д'Ивуардан қўшни мамлакатларга қочиб ўтди. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлигига таяниб Anadolu хабар берди.

 "2 ноябрь ҳолатига кўра. 3200дан ортиқ ивуарликлар Либерия, Гана ва Тогога қочиб ўтган", - дейилади БМТ баёнотида.

 Кот-д'Ивуарда мамлакат президенти  Алассан Уаттаранинг ўз номзодини учинчи марта илгари суриш қароридан сўнг мухолифат бойкот қилишга чақирган сайлов вақтида ва сайловдан сўнг бир неча киши ўлдирилган.

 Уаттара сайловда расмий маълумотларга кўра, 94 фоиз овоз олган.

Кот-д'Ивуарда 2010 йилда ўтказилган ва Уаттара ғолиб бўлган сайловдан кейин ҳам зўравонликлар кузатилганди. Ўшанда юз берган тўқнашувлар давомида 3000га яқин киши ўлдирилган.

Top