22:45 / 13.11.2020
3346

Кариб денгизидаги круизлардан бири коронавирус сабабли муддатдан олдин якунланди

Кариб денгизида пандемия бошидан бери ташкиллаштирилган биринчи саёҳатлардан бири круиз лайнеридаги 5 йўловчида коронавирус аниқлангани сабабли муддатдан олдин якунланди. 

Фото: Maritime Connector

Associated Рress ахборот агентлигининг хабар беришича, коронавирус аниқланган SeaDream I кемасида 53 йўловчи ва экипажнинг 66 аъзоси бўлган. Йўловчиларнинг аксариятини америкаликлар ташкил қилган. 11 ноябрда сайёҳлардан бири бетоб бўлиб қолган, шундан кейин кема 7 ноябрда саёҳатга жўнаган манзили – Барбадосга қайтган.   

Кема бортидаги барчадан коронавирусга таҳлил олинган. 5 кишида вирус борлиги тасдиқланган. Шундан кейин барча йўловчилар ва экипаж аъзолари карантинга олинган. 

Top