Ўзбекистон | 17:02 / 14.11.2020
15077
1 дақиқада ўқилади

ОТМда онлайн ёки офлайн таълим шаклини танлаш бўйича кимга мурожаат этилиши ҳақида изоҳ берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов таълим шаклини танлаш бўйича кимга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида гапирди.

“Бу масъулият олий таълим муассасасида турибди. Албатта факултетлар, деканатлар талаба билан тўғридан тўғри ишлайди. Факултетлар шуғулланади ва талабаларни белгиланган тартибда олий таълим муассасаси комиссиясининг ташкил этган ишига қараб, айримлар масофадан туриб аризалар қабул қилишни ташкил этган. Онлайн иштирок этаман деса, аризасини белгиланган тартибда факултет куратори ёки деканатга жўнатяпти.

Айрим ОТМлар 1-курс талабаларини олий таълим муассасасига жалб қилган ҳолда улар билан гаплашяпти ва ҳамма нарсани тушунтириб, аризалар бўйича ишлаяпти. Бу ерда регламент билан аниқ бир чегара қўйилган жойи йўқ. Барчанинг имкониятига қараб ишланяпти. Бугунги кун ҳолати шуни талаб қилади. Ҳамманинг имконияти бир хил эмас”, – деди у АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.

Мавзуга оид