Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, тасдиқланган низомда қуйидагилар белгиланган:
автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш тартиби;
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби;
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга ва (ёки) автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартиришга рухсат этувчи талаблар ва шартлар.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Мазкур қарор кучга киргач, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ҳужжат 1.01.2021 йилдан кучга киради.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
12:23 / 21.06.2018
Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қандай амалга оширилмоқда?
17:50 / 11.01.2018
Қайта тикланган давлат рақами белгиси неча кунда берилиши керак?
16:25 / 07.09.2016