16:02 / 12.12.2020
30717

Tashkent city’да ёнғин содир бўлди

Бугун, 12 декабр куни, соат 14:53да Tashkent city ҳудудидаги 6-лотда қурилаётган уйлардан бирининг ертўласида ёнғин чиқди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қурилаётган бино пойдеворида сақланган қурилиш материаллари ёнган. Ёнғин ҳудудига 2 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши ва қутқарув гуруҳлари етиб келишган.

Ёнғинни ўчириш учун қутқарувчиларга 15 дақиқа вақт кетган. Умумий ёнғин майдони тахминан 60 квадрат метрни ташкил этади. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилган.

Top