09:37 / 13.12.2020
4139

БМТ мутахассиси роҳингя қочқинлари жўнатилган оролда хавфсизлик бўйича текширув ўтказишни талаб қилмоқда

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси Бангладешдан 1600 нафар роҳингя қочоқлари жўнатилган оролда хавфсизлик текширувини ўтказишга рухсат беришни талаб қилди. Қочоқлар ўтган ҳафта оролга жўнатилган бўлиб, мутахассис улар кўчишга мажбурланмаганлигига амин бўлмоқчи.

Фото: AP Photo

БМТнинг фикрича, тошқинлар кўп бўладиган Басан Чар оролида техник ва хавфсизлик текшируви ўтказишга рухсат берилмагани ва қочоқларни кўчиришда қатнашишга жалб қилинмаганидан норози.

БМТнинг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси Томас Эндрюснинг айтишича, текширув барчани қониқтирадиган йўл ҳисобланади. «Шундагина Басан Чар қочоқларни ўз бағрига олишга яроқли эканига ишонч ҳосил қилиш ва қандай ўзгаришлар керак бўлишини аниқлаш мумкин. Шундагина Бангладеш ҳукуматининг Басан Чарга қочоқлар ўз хоҳишларига кўра кўчганлари ҳақидаги маълумотга ишониш мумкин», деган Эндрюс ўз баёнотида.

Бангладеш ҳукумати ҳали жавоб берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш ҳукумати қочоқлар оролга ўз хоҳишларига кўра кўчганларини айтган. Бироқ қочоқларнинг ўзи ва айрим мутахассислар кўчишга мажбур қилинганини иддао қилишмоқда.

Top