2021 йил Ўзбекистонда 10та президент мактаби ва 1та янги университет фаолият бошлайди
2021 йилда Ўзбекистонда 10та президент мактаблари, кимё-биология, математика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 197та мактаб ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев парламентда қилаётган мурожаатида айтиб ўтган.
Шунингдек, 2021 йилда Тошкент шаҳрида янги университет фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
«Бу олийгоҳ иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришларига кенг шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида очилади.
Ушбу олийгоҳга чет элдаги етакчи олим ва профессорлар жалб қилинади ва улар ёшларимизга энг замонавий дастурлар асосида таълим беради.
Ҳозир ёшлар чет элга бориб ўқиб келяпти. Албатта, бу катта маблағ ва куч талаб қилади. Ўзимизда ҳам мана шундай олийгоҳ тузиш вақти-соати келди. Ёшларимиз чет элга бормасдан, ўз диёри, юрти ва ота-онасининг ёнида ўқиса нур устига нур бўлади», – дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024