21:18 / 03.01.2021
11501

А Серия. «Женоа» «Лацио» билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди, Шомуродовдан голли узатма

Италия А Серияси 15-тури доирасида «Женоа» клуби ўз майдонида Римнинг «Лацио» клубига қарши майдонга тушди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 15-дақиқасида VAR орқали белгиланган пенальтини римликлар голеадори Чиро Иммобиле голга айлантириб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Иккинчи бўлимда Пьяца ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов ўйинда бурилиш ясай олди. Айнан ўзбекистонлик ҳужумчи ажойиб рейдни амалга ошириб, тўпни чиройли узатма билан Дестрога етказди ва у ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ўйин якунига қадар Элдорнинг ўзида ҳам ҳисобни ўзгартириш имконияти бўлса-да, якунда учрашув дуранг натижа билан тугади.

Қўлга киритилган бир очкога қарамай, «Женоа» 11 очко билан 19-ўринга тушди, «Лацио» эса 22 очко билан 9-ўринда бормоқда.

А Серия. 15-тур.
Женоа – Лацио 1:1

Голлар: 0:1 – 15, пенальти Иммобиле, 1:1 – 58 Дестро.
Женоа – Перин, Дзаппакоста, Масьелло, Сапата (Радованович, 33), Чиборра, Ровелла (Зайц, 46), Беҳрами (Лерагер, 73), Пьяца (Шомуродов, 46), Бадель, Кришито, Дестро (Скамакка, 61).
Лацио – Рейна, Ачерби, Габаррон (Луис Фелипе, 46), Раду, Лаццари, Лейва (Эскаланте, 69), Марушич, Милинкович-Савич (Мурики, 81), Луис Альберто (Акпа-Акпро, 89), Кайседо (Перейра, 81), Иммобиле.

Top