Ўзбекистон | 08:18 / 07.01.2021
7661
4 дақиқада ўқилади

Банклардаги ички назорат қоидаларига тузатишлар киритилди 

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

Ҳужжатнинг амал қилиш доираси кенгайтирилди. Энди унинг талаблари:

а) банкнинг тўлов агентлари ва субагентлари томонидан бажарилиши шарт. Бунда:

ушбу мажбуриятга риоя этилишини таъминлаш – банкнинг вазифаси ва масъулияти. Шу муносабат билан банклар, улар ва уларнинг агентлари ва субагентлари фаолият кўрсатадиган мамлакатларнинг ваколатли органлари фойдаланиши мумкин бўлган тўлов агентлари ва тўлов субагентларининг янгиланган реестрини юритиши керак;

тўлов агентлари ва тўлов субагентлари қонунчиликка риоя этган ҳолда, агар агентлик ёки субагентлик шартномасида назарда тутилган бўлса, мижозни лозим даражада текшириш учун унинг шахсини текшириши ва идентификациялаши мумкин;  

б) юридик шахслар қаторида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ҳам қўлланилади. Булар чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, қуйидагиларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма:

ўз иштирокчиларининг - пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг;

бошқа бенефициарларнинг – фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ёки ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.
 
Банкнинг Ички назорат хизмати унинг бўлинмалари раҳбарларидан мустақил ҳисобланади. Функцияларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай таъсирлардан қочилади. Ушбу мустақиллик қуйидаги жиҳатлар билан таъминланади:

биринчидан, Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимларини тайинлаш, лавозимидан озод этиш, шунингдек уларнинг фаолиятини баҳолаш ва мукофот тўловлари миқдори (иш ҳақи, бонуслар ва бошқалар) тўғрисидаги қарорлар фақат кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади;

иккинчидан, Ички назорат хизмати раҳбари банкнинг фойда олишга қаратилган бўлинмаларини бошқариш ва операцияларни амалга ошириш бўйича ваколатга ва молиявий мажбуриятларга эга бўла олмайди. Шунингдек лавозимларни қўшиб олиб боришга йўл қўйилмайди.
 
Банклар мустақил равишда мижозни лозим даражада текшириш чора-тадбирларини қабул қилиши шарт бўлган ҳолатлар учун асослар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди:

барча жисмоний шахслар (илгари – фақат резидентлар) томонидан эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олиниши;

жисмоний шахслар томонидан БҲМнинг 50 бараварига тенг ёки ундан ортиқ суммадаги МБнинг қимматбаҳо металлардан ясалган ўлчовли ёмбиларининг сотиб олиниши (илгари – фақат МБнинг қимматбаҳо тангалари, коллекцион ва нумизматик пул белгилари);

банк номидан тўлов агенти ёки тўлов субагенти томонидан БҲМнинг 50 бараварига тенг ёки ундан ортиқ миқдордаги нақд пул маблағларини банк карталарига, шу жумладан учинчи шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун қабул қилиниши (янги шарт).  
 
Барча ҳолатларда бир марталик операциялар, шу жумладан бир-бирига боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияларни бажариш орқали амалга ошириладиган бир марталик операциялар назарда тутилган.
 
Бундан ташқари, банклар, пул ўтказмаси бўйича ҳам жўнатувчи ва ҳам қабул қилувчи томонларга хизмат кўрсатган тақдирда, қуйидагиларга мажбурдирлар:

а) шубҳали операция тўғрисида хабар юбориш заруриятини аниқлаш мақсадида улардан олинган барча маълумотларни ҳисобга олиш;

б) шубҳали пул ўтказмаси билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мамлакатда шубҳали операция тўғрисидаги хабарни ваколатли органларга юбориш ва пул ўтказмаси тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш.

Мавзуга оид