Йирик миқдордаги кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
2020 йилнинг 31 декабр куни Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (ХТББ) “Ангрен ва Аппартак” кўмир конларини қўриқлаш бўйича алоҳида отряди ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбир олиб борилган.
Бош бошқарма хабарига кўра, тадбир давомида “Аппартак” кўмир кони постидан Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи М.Э. “HOWO” юк автомашинасида юк хатига асосан 35 тонна кўмир маҳсулотини давлат идорасига қарашли хўжалик ошхонасига олиб чиқиб кетаётганда, шубҳа уйғотганлиги сабабли, ортидан кузатиб борилган.
Кузатув давомида мазкур юк автомашинаси ўз йўналишини ўзгартириб, кўмирни бошқа жойга олиб кетаётганлиги аниқланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, давлат идораси ходими, Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи М.Х. ушбу кўмир маҳсулотини Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Махсус таъминот” МЧЖга олиб бориб сотмоқчи бўлгани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур кўмир назорат тартибида тарозида ўлчаб кўрилганда, 36 тонна 800 кг.ни ташкил этиши аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 январ куни Ангрен темир йўл бекати навбатчиси “Ангрен-Ховос” йўналиши бўйича ҳаракатланган электровоз юк поезди таркибида 49та усти ярим очиқ кўмир ортилган юк вагонлари билан “Ангрен-Облиқ” ҳамда “Облиқ-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаво магистрал босимининг тушиб кетиши натижасида тўхтаб қолганлиги ҳақида хабар берган.
Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига борилганда, “Ангрен-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғи 95-км.да темир йўл изининг йўналиши бўйича ўнг томонида тахминан 300-400 кг кўмир тўкилганлиги аниқланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳаво магистрал кранини тортиб, юк поездини тўхтатган ва кўмирни поезддан туширган фуқаро Ангрен шаҳрида яшовчи У.Р. эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
23:29 / 04.12.2024