Ўзбекистон | 09:05 / 09.01.2021
5975
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Alfraganus: тайёр ижара бизнеси билан кенг кўламли савдо майдони

Bizning Uylar Development компанияси ҳар қандай турдаги бизнес учун тайёр ечимларни таклиф этади – Alfraganus кенг кўламли савдо ва кўнгилочар мавзесидаги ўзига хос савдо жойлари.

Alfraganus янги савдо ва кўнгилочар мавзеси учун қулай ва фойдали жой сифатида пойтахтнинг Миробод тумани танланган. Кўчмас мулк соҳасидаги халқаро мустақил экспертлар томонидан олиб борилган таҳлил ва ҳисоб-китобларга кўра, мазкур туман яхши харид қобилияти, аҳолининг зичлиги ва ўртачадан юқори даромад даражаси билан ажралиб туради.

Alfraganus савдо ва кўнгилочар мавзеси марказий автомагистрал Фарғона йўли кўчаси бўйлаб жойлашади. Объектнинг яқинида янги турар жой мажмуалари, хусусий уй-жойлар, жамоат жойлари ва шаҳар муассасалари, аэропорт, темир йўл вокзали, марказий кассалар, меҳмонхоналар, маданий объектлар каби кўплаб муассасалар мавжуд. Савдо мавзеси кўплаб савдо кўчалари билан кенг кўламли объектни алоҳида зоналарга ажратиб туради. Alfraganus мавзеси шартли равишда қуйидаги савдо тармоқларига ажратилади: озиқ-овқат ва ичимликлар, кийим-кечак ва пойабзал, аксессуарлар, хизматлар, декор, электроника, йирик дўконлар ва бошқалар. Ҳар бир савдо майдони меъморий ечими ва ташқи фасад безаги билан бир-биридан ажралиб туради.

Жой эгалари ва ижарачилар ўзларининг бизнес эҳтиёжларига мос келадиган ўз террасасига эга, витрина ойнали, истаган қаватдан, бизнесларига мос майдон ва бошқа қўшимча афзалликларга эга жойларни танлашлари мумкин.

Knight Frank халқаро компанияси мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистонда, хусусан, пойтахтда юқори сифатли ва функционал тижорат биноларига талаб таклифдан бир неча баравар юқори бўлиб, бу ҳолат барқарор ўсиш тенденциясига эга. Alfraganus савдо мавзеси нафақат тижорат кўчмас мулкининг янги формати, балки ижара бизнесини ривожлантириш учун жуда фойдали маскандир. Айнан шу мақсадда Alfraganus Academy'нинг махсус таркибий бўлими яратилди. Бу ерга кўчмас мулк бўйича энг яхши маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб қилинган. Мазкур бўлим ижара бизнеси билан боғлиқ барча ташкилий-ҳуқуқий хизматларни тақдим этади. Alfraganus Academy тадбиркорларга ижарачисига эга биноларни, яъни аввал бошдан кафолатланган барқарор даромадга эга бизнесни таклиф қилиши мумкин.

Сотувларнинг бошланиши пайтида доимо максимал таклиф ва фойдали нархлар тақдим этилади. Яъни шу даврда мақбул нархларда бизнес эгасига айланишингиз мумкин. Фойдаланишга топширилгунга қадар лойиҳанинг капиталлашуви 30 фоиздан ошади.

Alfraganus ҳудудида ўз бизнесингиз учун барча имкониятлар ҳақида маълумотларга эга бўлинг ва қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб керакли маълумотларни олинг: +998 71 210 44 44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид