20:46 / 15.01.2021
7484

Билл Гейтс АҚШдаги қишлоқ хўжалик ерларининг энг йирик эгаларидан бири эканлиги маълум бўлди

Гейтс бир неча йилдан буён қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олган. Унга тегишли участкалар 19та штатда жойлашган.

Фото: Getty Images

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда АҚШдаги қишлоқ хўжалик ерларининг энг йирик эгалари ҳисобланади, жами 269 минг акрга яқин (минг квадрат километрдан ортиқ) ер уларга тегишли, деб ёзади The Land Report.

Гейтс бир неча йилдан буён қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олган. Унга тегишли участкалар 19та штатда жойлашган.  Энг йирик ер майдонлари Луизиана (280 кв. км), Арканзас (194 кв. км) ва Небраскада (83 кв. км).

Ерлар Гейтслар оиласининг Cascade Investments инвестиция фондига қарашли.

Бизнесменга тегишли ерлардан қандай фойдаланилиши номаълум, дея қайд этади нашр.

Top