17:26 / 29.01.2021
3433

Қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга ёки қайта ишлашга йўналтирилиши лозимлиги белгиланди

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу Низом билан барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши кераклиги белгиланди.

Шунингдек, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилиши ва қурилиш ишлари қийматига қўшилиши белгиланди.

Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:

  • хавфсиз қурилиш чиқиндилари вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида;
  • хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилари ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда амалга оширилади.

Қарор 2021 йил 29 апрелдан кучга киради.

Top