15:05 / 18.02.2021
8920

Каттақўрғонда маст ҳолатда қилич кўтариб юрган фуқаро аниқланди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида, маст ҳолатда қилич кўтариб юрган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Фото: IIV

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 16 февраль куни Каттақўрғон шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳар “Дамариқ” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Х.А. тўхтатилган.

Фуқаро Х.А. маст ҳолатда Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” маҳалласи ҳудудида қўлбола усулда ясалган ўткир тиғли қилич кўтариб юргани аниқланган ва қурол холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда

Top