15:28 / 14.03.2021
4892

13 март кунги ҳашарда 8,3 миллион киши қатнашгани, 8 миллионта дарахт экилгани айтилди

Маҳалла вазирлигига кўра, ҳашар куни 5768 та оиланинг уй-жойлари таъмирлаб берилган, 12 755 та эҳтиёжманд оилага 2,1 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистонда 13 март, шанба куни ўтказилган ҳашарда жами 8 340 924 киши қатнашди. Шундан 4 718 280 нафари – ёшлар, деб маълум қилди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

«Умумий ҳисобда 11 788 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 9 070 та қабристон, 638 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди.

Маҳаллалар, кўчалар ва хиёбонлар, аҳоли хонадонларида жами 8 088 298 та дарахт (4 063 483 та манзарали, 4 024 815 та мевали дарахт) кўчатлари, 4 990 207 та гул кўчати экилди. Мавжуд 7 771 876 та дарахт оқланиб, уларга турли шакллар берилди», – дейилди ҳисоботда.

Вазирлик экилган дарахт ва гул кўчатлари сонини ҳудудлар кесимида ҳам келтирган. Унга кўра, энг кўп манзарали дарахт Тошкент вилоятида, энг кўп мевали дарахт Наманган вилоятида экилган:

  • Андижон вилоятида 239 650 та манзарали, 329 907 та мевали дарахт, 798 833 та гул кўчати;
  • Бухоро вилоятида 340 493 та манзарали, 264 172 та мевали дарахт, 251 198 та гул кўчати;
  • Жиззах вилоятида 88 566 та манзарали, 50 211 та мевали дарахт, 34 166 та гул кўчати;
  • Навоий вилоятида 166 868 та манзарали, 106 872 та мевали дарахт, 169 269 та гул кўчати;
  • Наманган вилоятида 581 476 та манзарали, 1 193 866 та мевали дарахт, 926 517 та гул кўчати;
  • Самарқанд вилоятида 373 401 та манзарали, 336 748 та мевали дарахт, 493 856 та гул кўчати;
  • Сирдарё вилоятида 130 309 та манзарали, 82 596 та мевали дарахт, 85 430 та гул кўчати;
  • Сурхондарё вилоятида 160 110 та манзарали, 71 962 та мевали дарахт, 97 708 та гул кўчати;
  • Тошкент вилоятида 915 765 та манзарали, 939 182 та мевали дарахт, 1 209 622 та гул кўчати;
  • Фарғона вилоятида 764 984 та манзарали, 455 549 та мевали дарахт, 620 280 та гул кўчати;
  • Хоразм вилоятида 7 101 та манзарали, 5 248 та мевали дарахт, 2 441 та гул кўчати;
  • Қашқадарё вилоятида 303 095 та манзарали, 151 862 та мевали дарахт, 195 903 та гул кўчати;
  • Тошкент шаҳри бўйича 33 721 та манзарали, 30 247 та мевали дарахт, 100 971 та гул кўчати экилгани айтилди.

«Ҳашар тадбирлари давомида юртимиздаги эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 768 та оиланинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 12 755 та эҳтиёжманд оила, хусусан, 4 392 нафар ногирон ва ёлғиз қарияга 2 млрд 157 млн 220 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

«Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида маҳаллалардаги турар жой мавзелари ва кўчаларга ташаббускор фуқаролар томонидан қўшимча равишда 30 тупдан дарахт кўчатлари экилди ҳамда мавжуд дарахтлар оқлаб чиқилди», – дея маълум қилган Маҳалла вазирлиги.

Top