16:55 / 19.03.2021
6270

Болгария ҳарбий разведкаси ходимлари Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланмоқда

Болгария бош прокуратураси вакили Сийка Милеванинг сўзларига кўра, гуруҳга Болгария собиқ разведкасининг собиқ юқори мартабали амалдори бошчилик қилган.

Фото: AP

Болгария ҳарбий разведкасининг бир неча нафар ходимлари Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Болгария бош прокуратураси вакили Сийка Милева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гуруҳга Болгария собиқ разведкасининг собиқ юқори мартабали амалдори бошчилик қилган. 

Аввалроқ BNT телеканали ўз манбаларига таяниб Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланган бир неча киши қўлга олингани ҳақида хабар қилганди.

Телеканалнинг маълумот беришича, миллий хавфсизлик агентлиги ходимлари уларни қўлга олиш бўйича махфий операция ўтказган. Софиянинг жанубий районлари ва Перник шаҳри яқинидаги манзилларда тинтувлар ўтказилган.

Top