23:11 / 19.03.2021
17905

Instagram, WhatsApp ва Facebook фаолиятида узилишлар кузатилди

Фойдаланувчиларнинг 95 фоизи WhatsApp серверига уланиб бўлмаётганлигидан, 2 фоизи эса веб-сайтга кира олмаётганлигидан шикоят қилган.

Фото: KUN.UZ /Муҳаммаджон Ғаниев

Фойдаланувчилар WhatsApp мессенжери ҳамда Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари фаолиятида узилишлар бўлаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Downdetector сервиси маълум қилмоқда.

Фойдаланувчиларнинг 95 фоизи WhatsApp серверига уланиб бўлмаётганлигидан, 2 фоизи эса веб-сайтга кира олмаётганлигидан шикоят қилган.

 Instagram ишидан шикоят қилганларнинг 56 фоизи ижтимоий тармоқ юкланмаётганлигини, 25 фоизи тармоққа кириб бўлмаётганини, 17 фоизи эса сайт ишида носозлик кузатилаётганини билдирган.

Facebook фойдаланувчилари сайтдаги муаммолар (87 фоиз) ва ижтимоий тармоққа кириб бўлмаётганидан (12 фоиз) шикоят қилган.

Top