12:04 / 25.03.2021
1411

Шаҳрихонда алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Фото: Иллюстратив

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 1 ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Р ҳисобидан ундирувчи С.О фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

Қарздор Х.Р алиментдан бўлган қарздорлигини ихтиёрий тўлаб қўйишлиги тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотини ўз ҳолига ташлаб қўйиши натижасида 12.423.983 сўм миқдордаги қарздорликни келтириб чиқарди. 

Қарздор Х.Рнинг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлашига сабаб бўлди.

Аввалроқ, Жалақудуқда ота олдиндан фарзанди учун 60 млн сўм алимент пули тўлаб қўйганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Top