02:13 / 14.04.2021
22459

ЕЧЛ. «ПСЖ» ва «Челси» яримфиналда, амалдаги чемпион — «Бавария» турнирни тарк этди

Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналга чиққан икки жамоа номи маълум бўлди. 

«Бавария» Париждаги жавоб баҳсида минимал ҳисобда ғалаба қозонди, аммо сафардаги голлар «ПСЖ»ни кейинги босқичга олиб чиқди. 

«Челси» «Порту»га қарши иккинчи ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда супергол ўтказиб мағлуб бўлди, лекин дастлабки беллашувдаги икки гол ҳисобига турнирдаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Париж клуби 1/2 финалда «Боруссия» Д — «Манчестер Сити» (1:2) ғолиби билан тўқнаш келади. Лондонликларга эса «Ливерпуль» — «Реал» (1:3) жуфтлигида устун келган жамоа қарши чиқади.

ЕЧЛ, 1/4 финал, 13 апрель

ПСЖ — Бавария 0:1
Гол:
Шупо-Мотинг (40).
ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло (Баккер, 58), Кимпембе, Паредес, Данилу Перейра, Гуйе, Дракслер (Кен, 73), Ди Мария (Эррера, 88), Мбаппе, Неймар. 
Бавария – Нойер, Боатенг, Люка Эрнандес, Павар, Алаба, Мюллер, Киммих, Коман, Сане, Шупо-Мотинг (Хави Мартинес, 85), Дэвис (Мусиала, 71).
Огоҳлантиришлар: Алаба (52), Дагба (55), Мюллер (68), Эррера (90)
Биринчи ўйин — 3:2.

Челси — Порту 0:1
Гол:
Торимий (90+3).
Челси – Менди, Чилуэлл, Рюдигер, Силва, Жеймс, Пулишич, Жоржиньо, Ҳавертц (Жиру, 90+2), Канте, Маунт (Зиёш, 86), Аспиликуэта. 
Порту – Марчесин, Пепе, Мбемба, Сануси, Манафа (Нану, 75), Отавио, Сержиу Оливейра (Фабиу Виейра, 84), Марега (Эванилсон, 75), Урибе, Корона (Диас, 75), Груйич (Торимий, 63).
Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (46), Корона (74), Пепе (82), Диас (88), Торимий (90+5).
Биринчи ўйин — 2:0.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top