Жамият | 12:00 / 21.04.2021
4683
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ажойиб видеороликлар танлови бошланмоқда. Ўз видеонгизни суратга олинг ва зўр мукофотни қўлга киритинг!

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Дўстлик ритмлари” мавзусидаги ажойиб видеороликлар танловини бошламоқда. Унда барча ўзбекистонликлар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун Хитой ва Ўзбекистон дўстлигига бағишланган ёки Хитой ҳақидаги таассуротларингиз хусусидаги  видеороликни суратга олишнинг ўзи кифоя.

Видеоролик шакли ихтиёрий бўлиши мумкин. Масалан, TikTok учун қисқа видео, кичик ҳужжатли фильм, интервью, лавҳа ёки ток-шоу қабул қилинади. Энг муҳими — креатив ёндашув талаб қилинади. Ягона талаб шундан иборатки, видео 5 дақиқадан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқларига оид Ўзбекистон қонунчилиги бузилмаслиги лозим. Тайёр видеороликларни алоқа маълумотлари, муаллифнинг исми, шарифи ва отасининг исми, TikTok ва Telegram каналдаги аккаунтлари билан бирга chinaemb_uz@outlook.com манзилига юбориш мумкин.

Танлов 20 апрель куни бошланиб, дастлабки саралаш 17 майга қадар давом этади. Ғолиблар 19 июнь куни эълон қилинади, тақдирлаш маросими эса 22 июнда ўтказилади.

Малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан дастлабки саралашдан ўтган видеороликлар 18 майдан 18 июнгача TikTok’да, элчихонанинг расмий веб-сайтида ҳамда Telegram каналида, шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмита, ШҲТ халқ дипломатияси маркази ва уларнинг ҳамкорлари расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

Якуний саралаш жараёнида TikTok’да энг кўп лайк тўплаган ва элчихонанинг Telegram каналида энг кўп кўрилган иштирокчилар ғолиб бўлади.

Энг муҳими — совринлар! Танлов ғолиби асосий соврин – Huawei мобил телефонига эга бўлади. Бундан ташқари, ўнта энг яхши видеоролик муаллифларига ҳам совринлар бериш кўзда тутилган. Биринчи ва иккинчи ўрин Huawei мобил телефони, учинчи ўрин  эса Huawei планшети билан тақдирланади. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас!

Ғолиблар сафидан ўрин ололмаган ўнта муаллифга ҳам рағбатлантирувчи совринлар — Huawei мобил телефони берилади.

Шунингдек, “Томошабинлар эътирофи соврини” ҳам мавжуд. Энг қизиқ изоҳ берган томошабинлар ҳам совринга эга бўлиши мумкин. Уларга Beeline SIM-картаси учун тариф тўлаб берилади.

Танлов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмита ҳамда ШҲТ халқ дипломатияси маркази билан биргаликда ўтказилмоқда.

Видеога қўйиладиган талаблар

Видео ўлчами 720га 1280 ва ундан юқори, формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Тили – ўзбекча, русча, хитойча. Хитой тилида бўлса, рус ёки ўзбек тилидаги субтитрларнинг берилиши мақсадга мувофиқдир.

Видеода зўравонлик, диний ёки ирқий камситишни тарғиб қилувчи контент ёки рекламани жойлаштириш, шунингдек, бошқа ғайриқонуний ҳаракатларнинг бўлиши тақиқланади. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид