21:37 / 04.05.2021
6567

Қозоғистон 54та давлат учун визасиз режим тўхтатилишини йил охиригача узайтирди

Қозоғистон 54та давлатнинг транзит йўловчилари учун 72 соатлик визасиз режим тўхтатилишини 2021 йил 31 декабргача узайтирди. Ушбу чора аввалроқ коронавирусга қарши кураш доирасида киритилганди.

Фото: ТАСС

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, ушбу давлатлар фуқаролари Қозоғистонга икки томонлама келишувларда кўзда тутилган тартиб-қоида бўйича кира олишади.

 Аввалроқ бундай давлатлар рўйхатига 57та давлат кирган: Австралия, АҚШ, Австрия, Баҳрайн, Бельгия, Болгария, БАА, Ватикан, Вьетнам, Германия, Греция, Дания, Янги Зеландия, Япония, Исроил, Ирландия, Исландия, Испания, Индонезия, Италия, Канада, Қатар, Кипр, Колумбия, Жанубий Корея, Кувайт, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Венгрия, Малайзия, Мальта, Мексика, Монако, Нидерландия, Норвегия, Уммон, Польша, Португалия, Руминия, Саудия Арабистони, Сингапур, Словакия, Словения, Таиланд, Туркия, Буюк Британия, Филиппин, Финландия, Франция, Хорватия, Чехия, Чили, Швейцария, Швеция ва Эстония.

 Бироқ ҳозирда рўйхатдан Туркия, БАА ва Жанубий Корея чиқарилган.

Top