Ўзбекистон | 12:07 / 13.06.2021
10457
6 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига қабул жараёнининг II босқичи бошланди!

Ҳурматли абитуриентлар!

Сиз Европа стандартлари асосида техника йўналишида таълим олишни ва шу йўналишдаги етакчи итальян дипломга эга бўлишни истайсизми?

Унда сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди!

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзавтосаноат” АЖ, Италиянинг Турин Политехника Университети ҳамда бошқа манфаатдор бизнес-ассоциациялар ҳамкорлигида ташкил этилган.

Таълим жараёни Италиянинг Турин Политехника Университети томонидан қабул қилинган таълим дастурларига, олий таълимнинг халқаро стандартларига мос келувчи талабларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ олиб борилади.

Университет ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири – ишлаб чиқариш ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуришга ихтисослашган ташкилот ва корхоналар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб беришдир.                                                           

Дунё бўйлаб 120 дан ортиқ давлатлар тан олган дипломга эга булинг! Битирувчиларга Италиянинг Турин политехника университети дипломи берилади ва ушбу хужжат Ўзбекистон Республикаси худудида белгиланган қонунчилик нормаларига мос келадиган олий таълим ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни Италиянинг Турин Политехника Университети томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган абитуриентлар, ўрнатилган имтиёз асосида, иккинчи босқичга қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун абитуриент етарли даражада тил кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Абитуриент бу имкониятни рад этиши ва таълимни биринчи босқичдан бошлаши ҳам мумкин.

2021/2022 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун белгиланган қабул квотаси қуйидагича тақсимланади:

2021/2022 ўқув йили учун КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ уч босқичда бўлиши белгилаб ўтилган:

  • Иккинчи босқич имтиҳон жараёнлари 6-7-8 июл кунлари маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади (рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси – 30 июнь)
  • Кириш имтиҳонларининг учинчи босқичи СЕНТЯБРЬ ойида бўлиб ўтади (аниқ саналар ва тартиби кейинроқ эълон қилинади) ва ушбу (учинчи) имтиҳонда юқори балл тўплаган абитуриентларга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга ўтиш имконияти берилмайди.

Барча кириш имтиҳонлари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети биносида бўлиб ўтади.

Ариза топшириш 2 босқичдан иборат:

1-босқич – Онлайн анкета тўлдириш: https://polito.uz/admission-2021-2022/
  —->>>

Номзодлар 1-босқичдан ўтишлари шарт бўлиб, ушбу босқични амалга оширмай
2-босқичга ўта олмайдилар!

2-босқич – карантин пайтида кириш имтиҳонлари жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, 1-босқичдан ўтгандан сўнг, ариза берувчи (абитуриент) паспортининг электрон нусхасини қуйидаги манзилга юбориши лозим: admission@polito.uz

Онлайн тест қуйидагилардан иборат:

Математика: 18 та савол (40 дақиқа).

Ўқиб тушуниш: 6 та савол (12 дақиқа).

Мантиқ: 6 та савол (12 дақиқа).

Физика: 12 та савол (26 дақиқа)

Барча фанлар бўйича тест инглиз тилида ўтказилади!

Яна бир муҳим хабар! 2021/2022 ўқув йилида “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг корхоналари, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети томонидан грантлар ҳамда Давлат грантлари ажратилиши режалаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор-лойиҳасига биноан). Грантли ўринларни танлаш имконияти – кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилади ва энг юқори балл тўплаган абитуриентларга берилади.

2021/2022 ўқув йили учун ажратиладиган грантлар сони:

Қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул комиссияси абитуриентнинг бармоқ излари ва фотосуратларини маълумотлар базасига киритиш учун олади. Абитуриентда паспорт, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – аттестат ёки диплом (диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома (асли нусхаси)) бўлиши керак.

Бундан ташқари, техник маълумотлар базасини юритиш билан боғлиқ харажатлар туфайли ҳар бир мурожаат этувчи Марказий банк курси бўйича 5 евро (65000 сўм) миқдорида кириш тўловини тўлаши лозим. Кириш тўловини амалга оширмаган абитуриентлар имтиҳонларга киритилмайди.

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетида бир ўқув йили учун белгиланган тўлов миқдори 28 500 000 (йигирма саккиз миллион беш юз минг) сўмни ташкил этади.

Онлайн анкета тўлдириш, ариза ёки бошқа турдаги маълумотлар юзасидан бевосита Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетининг қуйидаги келтирилган манзилига мурожаат қилишингиз мумкин:

Электрон манзил: admission@polito.uz

Телефон рақамлари: +99871 246-80-51, +99871 246-80-52

Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли, 17, 100095, (Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, собиқ “Нукус” кинотеатри, “Azia.uz” супермаркети).

Вебсайт: www.polito.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид