Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Кобул аэропортида хавфсизликни таъминлайди
Туркия Хамид Карзай номидаги Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда.
Туркия АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан сўнг Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда, деб баёнот берди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат президентлари Жо Байден ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзаро учрашувда бу ҳақда гаплашишган.
«Улар операция якунланиши билан аэропорт муҳофазаси бўйича потенциал миссия тафсилотларини муҳокама қилишди. Туркия президенти ёрдам кераклигига шама қилди, Жо Байден эса ушбу кўмак албатта кўрсатилишини айтди. Туркия ўз зиммасига оладиган мажбурият бор. Ишонамизки, улар Хамид Карзай номидаги Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди», дея таъкидлаган Салливан.
Шунингдек, Туркия ўз режаларини амалга ошира олмаган тақдирда, АҚШ бошқа муқобил режаларни ҳам тузиб қўйган.
Аввалроқ, Туркия ва АҚШ президентларининг ўзаро учрашуви ҳақида хабар берилганди. Эрдўған Анқара ва Вашингтон ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқ, деб таъкидлаб ўтган.
Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати Туркиядан НАТОнинг бошқа аъзолари каби Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025