07:55 / 30.06.2021
1401

Сирдарёда жорий йилнинг ўтган даврида алимент тўлашдан бўйин товлаган 144 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

Сирдарё вилоятида 2021 йил 1 июн ҳолатига 9 428 нафар болалар таъминоти учун 8 520 нафар қарздордан алимент тўловлари ундирилди. Шу даврда тарафларни ўзаро яраштириш натижасида 280 та оила қайта тикланди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Акмалжон Мирзакаримов 29 июн куни ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси бўйича 23 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 74,4 млн сўм моддий зарар ундирилди. МЖтКнинг 474-моддасига асосан алимент тўлашдан бўйин товлаган 144 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

2021 йилнинг дастлабки 5 ойи давомида МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жами 1 трлн 74,8 млрд сўмлик 83 минг 319 та ижро ҳужжатлари кўриб чиқилган. Жумладан, мазкур даврда 761 млрд сўмлик (42 874 та) ижро ҳужжатлари юзасидан 312 млрд сўм маблағ амалда ундирилган. Шундан, давлат бюджетига ундирилган маблағ 155 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 613 млн сўмлик мол-мулклар ва валюта маблағлари давлат даромадига ўтказилган.

Cолиқ қарздорлигини қисқартириш бўйича олиб борилган ҳаракатлар натижасида 138 млрд сўм маблағ амалда ундирилган. Судлар ҳамда ваколатли органларнинг қарорлари асосида давлат фойдасига 7 млрд сўмлик жарима ундирилди. Шундан, йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қоидабузарликлар учун белгиланган жарималар миқдори 2 млрд сўмни ташкил қилади. 

Жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 157 млрд сўм ундирилган бўлиб, шундан 6 млрд сўмдан зиёд қарздорлик тадбиркорлик субъектлари фойдасига тўғри келади.

Top